Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда шифокорлар сўконғич бош врач устидан Мирзиёевга шикоят қилди

Тошкентда шифокорлар сўконғич бош врач устидан Мирзиёевга шикоят қилди

"Human.uz" таҳририятига видеомурожаат келиб тушди. Унда Тошкент вилояти Санитария Эпидемиология Осойишталик Агентлиги бош врачи Бахтиёр Балтабаев деб айтилаётган раҳбар ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган.

“Пули кўпайиб қолди буларни. Ҳаммаси бой бўлиб, миллионер бўпқолди. Одамни менсимайдиган бўлиб. Қоқаман пулига қўшиб ҳаммасини”, — дейди у.

Ҳатто аёл ходимларни ҳам аяб ўтирмайди. Иш пайтида қаерда эдинг, деб савол-жавоб қилади. “Фалон қивораман, пистон қивораман”, дея ҳақоратлайди. “Осмонга чиқиб қопсан-ку а? Тушириб қўяман”, — дейди.  

Тошкентда шифокорлар сўконғич бош врач устидан Мирзиёевга шикоят қилди

Оғзи полвон врач ёнидаги ҳамкасбига “Дўхтирча гаплашиб ўтирманг булар билан! ....дан(уятли сўз —таҳририят) олиб, ... га солиб, ...ни чиқарворсангиз, кейин пишади иш. Бўлмаса, пишмайди иш. Шунақа қилиб ишлатиш керак буларни. Кўрдингизми, Баҳодир Қаҳрамонович қанақа қилиб сўкади ҳокимларнинг олдида ҳаммани. “Эй, ... бу ёққа кел, пи...з”, деб сўкяпти ҳаммани”, — дея ишлашни тавсия қилади. Бундан кўриниб турибдики, тизимдаги раҳбарларда иш юритиши тартиби шундай.

Мурожаатда “Ўз ҳизмат лавозимидан фойдаланиб, Президент қарорига асосан ходимларга ажратилган устама рағбатлантириш пул маблағларини ўзлаштирганлиги ҳақида тегишли жойларга шикоят ёзилганлиги сабабли, Тошкент вилояти СЭОМга келган КРУдан, Президентга доклад қилишдан қочиб, ўзини касалга чиқариб больницага ётиб олган эди... Минг афсуски, Балтабаев касал эмаслигини, қонуний жазодан ва текширувчиларни чалғитиш учун ёлғондан касалхонага ётиб олганини исботи.

МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ!!!

Биз Тошкент вилояти ва барча туман шаҳар СЭОМ ходимлари талаб қиламиз!!!

Балтабаев Бахтиёр Абдушукурович жиноий жавобгарликка тортилиб, қонун олдида ва ходимлари олдида жавоб берсин!” деб ёзилган.

Умид қиламизки, инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузаётган, ахлоқсиз раҳбарнинг ушбу хатти-ҳаракатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади.

Айтиш керакки, Ўзбекистонда раҳбарларнинг қўл остидаги ходимларнинг ҳақоратлаши, ҳатто уриб-тепиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. 

Киритилди: 10:52 02.06.2020. Ўқилди: 9275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!