Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда ШҲТ котибларининг учрашуви ташкил этилди

Тошкентда ШҲТ котибларининг учрашуви ташкил этилди

Куни кеча Тошкентда ШҲТ котибларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Кинематография агентлиги Халқаро бўлими вакиллари ҳам иштирок этиб, 14-18 сентябрь кунлари ўтказиладиган Тошкент халқаро кинофестивали бўйича тақдимот ўтказишди.

Учрашувда шунингдек, саммит доирасида ташкил этилиши кутилаётган тадбир ва учрашувлар ҳақида ҳам сўз борди. Кинофестиваль доирасида ШҲТга аъзо давлатлар миллий фильмларининг намойиши ташкил этилиши келишиб олинди.

Бундан ташқари, келгусида кинематография соҳасида ко-продукциялар ишлаб чиқариш, маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб борилди.

Киритилди: 12:57 16.06.2022. Ўқилди: 1492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!