Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин чиқди

Тошкентда қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин чиқди

Олмазор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот берилди.

Бугун, 19 август соат 11:11 да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида қурилиш маҳсулотлари ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, айтилган манзилда навбатчиликда турган ва бошқа ёрдамга етиб борган ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Қўшимча маълумот тақдим этилади.

Киритилди: 11:50 19.08.2025. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!