Бугун 2 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда қизнинг 500 долларлик телефонини қўлидан тортиб олиб қочган 1999 йилда туғилган шахс қўлга олинли

Тошкентда қизнинг 500 долларлик телефонини қўлидан тортиб олиб қочган 1999 йилда туғилган шахс қўлга олинли

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс қизнинг телефонини тортиб олганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 21.20 да 2004 йилда туғилган С.Қ. Миробод тумани Амир Темур кўчасидаги ер ости йўлидан ўтаётган вақтида номаълум шахс 500 АҚШ долларига тенг бўлган телефон аппаратини куч билан тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида номаълум шахснинг шахси аниқланиб, у 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган (Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик” билан) Мадумаров Отабек Охунжон ўғли эканлиги маълум бўлди ва тезкор қидирув хизмати томонидан ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (“Босқинчилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. О.Мадумаровга нисбатан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-42-54 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Киритилди: Бугун 11:02. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!