Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда қарзини ундиролмаган ҳайдовчи йўл ўртасида учта машинани пачоқлади

A A A
Тошкентда қарзини ундиролмаган ҳайдовчи йўл ўртасида учта машинани пачоқлади

Интернет тармоғида учта автомобил - “Матиз”, “ВАЗ 2107» ва “Спарк” автомобиллари тўқнашуви ва ҳайдовчилар орасидаги муштлашув видеоси тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 2 сентябр куни соат 11.50 да Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида содир бўлган. “Матиз” ҳайдовчиси (давлат рақами 01 К 769 КБ) Бунёдбек Р., Баҳром К. бошқарувидаги “ВAЗ 2107” русумли автомобили (давлат рақами 01 З 786 ОA) учун авариявий ҳолат юзага келтирган. Натижада юқоридаги автомобиллар ва Сардор Х. бошқарувидаги “Спарк” (давлат рақами 01 В 742 КБ) автомобили тўқнашуви юз берган. “ВAЗ 2107” автомобили тўхтагач, “Матиз” ва “Спарк” автомобиллари ҳайдовчилари “ВAЗ 2107” ҳайдовчисига тан жароҳатлари етказишган.

Келишмовчиликка 1990 йилда туғилган Баҳром К. ва 1985 йилда туғилган Бунёд Р. орасидаги қарз муносабатлари сабаб бўлган.

Ҳолат тафсилотлари Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

Киритилди: 17:38 06.09.2021. Ўқилди: 3211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!