Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда қарийб 80 минг йўловчи чиптасиз ҳаракатлангани учун жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 80 минг йўловчи чиптасиз ҳаракатлангани учун жаримага тортилди

Тошкентда 2026 йил бошидан буён автобусларда чиптасиз юрган 79 618 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

“Ҳар бир ҳуқуқбузар йўловчига нисбатан БҲМ 1/10 қисми (41 200 сўм) миқдорида жарима солинган. 2026 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳуқуқбузарлик содир этган йўловчилардан ундирилган жарималар миқдори деярли 2 млрд сўмни ташкил этди”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, автобусларда тўлов интизомини ошириш мақсадида йўл ҳақи тушуми камайиб бораётган йўналишларда мунтазам назорат рейдлари ўтказиляпти.

Киритилди: Бугун 14:48. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!