Бугун 1 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Арманистон ҳукумати тарқатиб юборилади

Арманистон ҳукумати тарқатиб юборилади


Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг амалдаги ҳукумати якшанба, 2 август куни истеъфога чиқишини эълон қилди.

"Бу бизнинг амалдаги ҳукумат билан охирги мажлисимиздир. Тўққизинчи Миллий ассамблея ва янги ҳукумат шаклланаётгани сабабли конституцияга мувофиқ, биз истеъфога чиқамиз", — деди Пашинян 30 июл куни ўтказилган ҳукумат мажлисда.

Ҳукумат тарқатилгач, мамлакат президенти парламентдаги кўпчилик, ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” партияси кўрсатган номзодни бош вазир этиб тайинлайди. Арманистонда 7 июн куни бўлиб ўтган сўнгги парламент сайловларида амалдаги бош вазир Никол Пашинян етакчилигидаги “Фуқаролик шартномаси” партияси ғалаба қозонганди.

Сайлов кўра, Пашиняннинг ҳукмрон партияси қарийб 54 фоиз овоз тўплаган. Россияпараст миллиардер Самвел Карапетян бошчилигидаги “Кучли Арманистон” партияси 21 фоиз овоз олган бўлса, собиқ президент Роберт Кочарян бошчилигидаги “Арманистон иттифоқи” 8,7 фоиз овоз йиғган.

Киритилди: 22:13 30.07.2026. Ўқилди: 999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!