Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда қалбаки UZB давлат рақамини тақиб юрган ҳайдовчи қамалди

A A A
Тошкентда қалбаки UZB давлат рақамини тақиб юрган ҳайдовчи қамалди

У ушбу давлат рақамини Россиядаги фирмаларнинг бирида ясаттирган ва UZB номердан фойдаланиш тўғрисидаги соҳта ҳужжатни ўзи ясаган. Бу ҳақида UzNews нашри хабар қилмоқда.

Тошкент шаҳрида туғилган шахс ўзининг қора рангли Gentra автомашинасига 01 336 UZB қалбаки давлат рақамини ўрнатиб, фойдаланиб келгани аниқланди.

Фуқаро ушбу соҳта рақамларни Россиядаги фирмаларнинг биридан буюртма асосида сотиб олган. Бундан ташқари фуқаро жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ инспекторларига тегишли давлат идораси томонидан тасдиқланган UZB давлат рақамидан фойдаланиш тўғрисидаги соҳта ҳужжатни тақдим этган.

Текширув жараёнида аниқланишича ушбу ҳужжатни фуқаро ўзи соҳталаштириб, рангли принтерда чоп этган.

"Бу номерни ясатишимдан мақсад шу номерга бўлган хавас. Ҳеч қандай жиноий ишлар билан боғлиқ эмас. Арзимаган хавас орқасидан жазосини тортяпман. Қилган ишимдан пушаймонман", - деди фуқаро.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, фуқаро яна бир нечта қалбаки рақамларни яшириб қўйганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида бўлиб ўтган мажлисда айбланувчи шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 228-модда 1-қисми ва 228-модда 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 10:14 17.07.2024. Ўқилди: 1194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!