Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарилаётган цех фош қилинди: 9 млрд сўмлик дорилар мусодара қилинди

Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарилаётган цех фош қилинди: 9 млрд сўмлик дорилар мусодара қилинди

Божхона қўмитаси хабарига кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги цехдан:

🔸ярим тонна турли хил кукунсимон хомашё,
🔸180 кг оғирликда ва салкам 3 минг қути таблетка ва капсула,
🔸133 дона флаконда қўлбола тайёрланган дорилар топилди.

Шунингдек, цехдан нархи $150 мингга тенг ускуналар, 21 дона темир қолип, штрих-код чоп этилган 132 тўп ёрлиқлар ва “Нейромидин”, “Парацетамол” дорилари штрих-кодлари топилган.

Таъкидланишича, фармацевтика бозорига қиймати 8,5-9 млрд. сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар кириб келишининг олди олинди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Киритилди: 23:21 18.08.2025. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!