Ушбу масала пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва “Осиё болалари” ўйинлари халқаро қўмитаси раиси Владимир Максимов ўртасида муҳокама қилинди.
В. Максимов Ж. Ортиқхўжаевга Тошкент номидан ариза юбориш ва 2023 йилда мусобақани қабул қилиш таклифини билдирди.
Унинг доирасида, ўйинларни қабул қилувчи шаҳар бешта асосий ўйинга қўшимча тарзда учтагача миллий кўча ўйинларини киритишни таклиф қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги ўйинлар Россиянинг Владивосток шаҳрида бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида 114та медаль билан II ўринни эгаллади.