Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган йигитга суд ҳукми ўқилди

Тошкентда ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган йигитга суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳрида 28 ёшли З.Т. исмли фуқаро ноқонуний тарзда криптовалюта савдоси билан шуғуллангани учун жавобгарликка тортилди.

Маълум бўлишича, у 2025 йил март ойидан июль ойигача BitGet платформаси орқали жами 5311,08 АҚШ долларига тенг бўлган USDT криптовалютасини рухсатсиз сотиб олган ва сотган.

Суд жараёни Бектемир туман судида бўлиб ўтди. Унда З.Т. ўз айбини тан олиб, бу ишни бошқа такрорламаслигини айтди ва суддан енгиллик сўради.

Суд З.Т.ни «крипто-активлар муомаласи тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик » да айбдор деб топди ва унга 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Шунингдек, у ноқонуний фаолиятда фойдаланган Течно Po 6 русумли телефони мусодара қилиниб, давлат фойдасига олиб қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:30 07.08.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!