Тошкент шаҳрида «Низомий ва Алишер Навоий параллеллари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳар икки давлатдан олимлар, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этиб, Низомий ва Навоий мероси ҳамда адабий мулоқот масалаларини муҳокама қилдилар.
Конференцияда Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси ўринбосари, Низомий Ганжавий номидаги Миллий Озарбайжон адабиёти музейи директори, академик Рафаэл Ҳусейнов, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусейн Гулиев, Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази директори Акиф Марифли, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ректори Ҳилола Умарова ҳамда бошқа иштирокчилар мавзу юзасидан маърузалар билан қатнашдилар.
Шунингдек, анжуманда Низомий ва Навоий ижодининг инсонпарварлик, адолат ва маънавий қадриятлар тарғибидаги ўрни алоҳида таъкидланди.