Мазкур бўлим штаб-квартира мутахассислар ўртасида ҳамкорлик, стратегик масалаларни муҳокама қилиш ва рақамли трансформация йўналишида янги ташаббусларни бошлаб берувчи доимий майдонга айланиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Тошкентда АСҲҲ бўлимининг очилиши Ўзбекистоннинг минтақадаги рақамли жараёнлардаги фаол иштирокини мустаҳкамлабгина қолмай, балки Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалий ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратади.
Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг рақамли трансформацияга оид устувор йўналишларни ҳаётга татбиқ этиш борасида белгилаб берган муҳим вазифалар ижросининг бири бўлиб, мамлакатнинг IT-ҳабга айланиш йўлидаги ҳаракатларини яна бир бор тасдиқлайди. Ушбу бўлим ўз фаолиятини UZTELECOM биносида бошлайди.