Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда "Lacetti" юк автомобилининг орқасига урилди. Ҳайдовчи ўлди

Тошкентда "Lacetti" юк автомобилининг орқасига урилди. Ҳайдовчи ўлди

Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 22:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ф.Э. "Lacetti" русумли автомобилни бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.Э. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:07 11.06.2021. Ўқилди: 2472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!