Тошкентда темирйўлчини поезд уриб юборган. Эркак воқеа жойида вафот этган.
Маьлумотларга кўра, ҳодиса 5 октабр куни юк вагонларини тепловоз билан улаш ишлари вақтида юз берган.
Кондуктор бўлиб ишлаган темир йўл ходимларидан бири мувозанатни йўқотиб, темир йўл рельсларига йиқилиб тушган; Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари жабрланувчини сақлаб қола олмаган. Эркак қаттиқ жароҳатлар туфайли вафот этган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.