Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда кечқурун "Ласетти"да томоша кўрсатган йигит-қизларга ҳукм ўқилди

A A A
Тошкентда кечқурун "Ласетти"да томоша кўрсатган йигит-қизларга ҳукм ўқилди

Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 12 июль санасида жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида, очиқ суд мажлисида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди раиси Алишер Жалилов раислигида икки нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузар йигит ва қиз 2022 йил 9 июль куни соат 21:30 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Нукус кўчасида бўла туриб, маст ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, “Лассети” русумли автомашинаси люк қисмидан тана ва бош қисмларини чиқариб олишади. Жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини бузишган ҳамда ИИБ ходимлари томонидан Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч ва Нукус чорраҳасида автомашина тўхтатилиб, уларни шахсларини аниқлаш мақсадида ИИБ биносига таклиф қилишганида, йигит ИИБ биносига боришдан бош тортиб, ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузар йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди. Унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, яъни 300 000 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Ҳуқуқбузар қиз эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қарордан норози томон шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига йигирма сутка ичида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин.

Киритилди: 09:06 13.07.2022. Ўқилди: 4570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!