Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда жиноят: “Mercedes-benz vito”даги найранг иш бермади

A A A
Тошкентда жиноят: “Mercedes-benz vito”даги найранг иш бермади

Товар моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.З. бошқарувидаги “Mercedes-benz vito” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автоулов юкхонасида божхона назоратидан яширилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати салкам 6 580 000 сўмлик 112 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 18:03 25.03.2021. Ўқилди: 2991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!