Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда жиноий жуфтлик 9 яшар қизалоқни тунаб кетди

Тошкентда жиноий жуфтлик 9 яшар қизалоқни тунаб кетди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 03 февраль куни соат 16:00 ларда номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасининг поезд темир йўли билан кесишган чорраҳаси яқинида вояга етмаган 9 ёшли Арина Т.,ни қўлида бўлган нархи 2.100.000 сўм бўлган «Redmi 8 Lite» русумли телефон аппаратини қўлидан юлиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни фуқаро 21 ёшли Шаҳзод Б. ва Шохиста Б.,лар содир этганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Шаҳзод Б. ва Шоҳиста Б.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ўғирлаб олинган уяли алоқа телефон аппаратини улар “Малика” савдо мажмуасида 550.000 сўм пул эвазига сотиб юборганликлари, бундан ташқари ушбу жиноятни содир этишга вояга етмаган шахсни жалб қилишганликлари ҳам аниқланган.

Ҳозирги вақтда юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) ва 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айб эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 10:03 06.02.2021. Ўқилди: 3327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!