Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро йўлнинг ўртасида турганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.
Жорий йилнинг 8 май куни тахминан соат 02:35 ларда Олмазор тумани, ТХАЙ кўчасида, 2001 йилда туғилган С.О., маст ҳолатда бўла туриб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб олган. У жамоат жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит берган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.О.га нисбатан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.