Ижтимоий тармоқларда Қорақамиш мавзесида итлар ҳужумидан фуқаро вафот этди мазмунидаги хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Бугун, 3 март куни, Қорақамиш мавзесининг 2/4-кварталида яшовчи 1966 йилда туғилган Л.У. вафот этди. Ўлим сабаби — ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги.
Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган. Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз, дейилади хабарда.