Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий билан учрашув ўтказди.
«Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий жаноблари билан биргаликда Ташкилотнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарлик жараёнини батафсил кўриб чиқдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Шунингдек, ИҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
21 сентябр куни Ўзбекистон делегацияси ИҲТ аъзоларининг норасмий вазирлар йиғилишида иштирок этди. Унда ташкилотнинг ноябр ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган 16-саммитига тайёргарликнинг боришига алоҳида эътибор қаратилди.