Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда ижарада турган аёл уй эгасини қасддан ўлдирди

A A A
Тошкентда ижарада турган аёл уй эгасини қасддан ўлдирди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди судьяси Абдулла Мухиддинов раислигида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган – 1988 йилда туғилган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланувчи муқаддам 2 марта қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир қилган, 3 нафар фарзанднинг онаси.

Судланувчи доимий яшаш жойига эга бўлмаган. 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан (катта фарзанди болалар уйида) бир неча йиллар давомида жабрланувчининг уйида ижарада яшаб келган. Жабрланувчи судланувчининг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғининг таниши бўлган. Шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғининг аниқ иш жойи бўлмагани боис спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, носоғлом ҳаёт тарзини кечирган. 2022 йилнинг мартида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан тортишиб қолиб, ижара уйдан уни ҳайдаб юборган.

25 майда судланувчи фарзандлари билан таниши бўлган аёлнинг уйига боради. 26 май тонгида савдо маркази томон йўл олиб, 100 грамм спирт сотиб олиб, тоза сув билан аралаштириб ичади. Шундан сўнг соат 12:00 да таниши бўлган аёлнинг квартирасига қайтади. У ва фарзандлари билан бирга жабрланувчининг уйига йўл олади. Шахсий буюмларини олиб кетиш учун ижара уйга соат 15:00 ларда етиб боришади. Ижара уйдан кўчиб чиқишни режалаштирган.

Ижара уйда бўла туриб, жабрланувчи, судланувчи ва таниш бўлган аёл билан олдиларида вояга етмаган фарзандлари бўлишига қарамай спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Соат 22:30 ларда таниш аёл судланувчининг фарзандларини олиб, қўшни хонага ухлашга киришади. Судланувчи аёл жабрланувчи билан ёлғиз қолади. Аввалига спитрли ичимлик устида ўзаро тортишиб қолишади. Жабрланувчи судланувчи аёлдан қаерда ва ким билан бўлганини айтиб беришини талаб қилади. Бордию айтмаса, судланувчидан уйни тарк этиши кераклигини билдиради. Натижада маст ҳолатда бўлган судланувчи келиб чиққан жанжал сабаб, жабрланувчи кроватида ётганидан фойдаланиб, уни қасддан ўлдиришни мақсад қилади. Жабрланувчи кучли маст ҳолатда, деярли уйқуда экани, 1-2 кун аввал нотаниш шахслар томонидан оғир тан жарохатлари борлиги ва шу боис қаршилик кўрсатолмаслигидан фойдаланган судланувчи холодильникнинг тепасида турган ошхона пичоғи билан қуролланади. Чалқанча ётган жабрланувчига пичоқ уради. Нафас олмаётганига ишонч ҳосил қилгач, қон доғлари тозаланган ошхона пичоғи билан кўчага чиқади ва жиноят қуролини уй яқинидаги жарликка улоқтиради.

Тахминан 30-40 дақиқалардан сўнг судланувчи ижара уйда бўлган таниш аёлни уйғотади ва у судланувчининг фарзандлари билан уйни тарк этади. Судланувчи эса қўшнилари ёрдамида ҳуқуқ тартибот органи ходимларини чақирган. Мақсад эса ҳуқуқ тартибот орган ходимларини содир этган оғир жиноятидан чалғитиш бўлган.

Cудланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Белгиланган жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Жиноят кодексининг 96-моддасига биноан жазони ўташ жойида алкоголизмдан мажбурий даволаш белгиланди.

Судланувчидан жабрланувчининг вакили фойдасига 3.500.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланди.

Киритилди: 17:09 18.10.2022. Ўқилди: 4744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар