Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ҳаво сифати «носоғлом» даражада сақланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати «носоғлом» даражада сақланиши кутилмоқда


28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси пойтахтда ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича асосан «носоғлом», айрим вақтларда «жуда носоғлом» даражада бўлгани маълум қилинди.

Миллий индекс бўйича PM2,5 заррачалари кўрсаткичи «зарғалдоқ», PM10 эса «қизил» даражада қайд этилган.

Ҳарорат пасайиши, шамолнинг жуда кучсизлиги ва ҳарорат инверсияси ҳаво алмашинувини чеклаган. Натижада маҳаллий ташламалар ва чанг заррачалари ерга яқин қатламда тўпланган.

Қисқа муддатли, кучсиз ёмғир – 0,1 миллиметр ёғингарчилик чанг заррачалари миқдорини сезиларли камайтирмаган.

Прогнозга кўра, 29 октябрь куни ҳаво сифати халқаро AQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича «зарғалдоқ» даражада бўлиши кутилмоқда. Кечқурун ҳам «носоғлом» даража сақланиши мумкин.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!