Маълум қилинишича, воқеа 13 январь куни тахминан соат 23:05 да Чирчиқ шаҳридаги дорихоналардан бирида содир бўлган. Эркак дорихонага бостириб кириб, пичоқ билан қўрқитиб, кассадан 700 минг сўмни олиб кетган.
Ҳодиса оқибатида сотувчи жабрланмаган. Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси жиноятчининг шахсини аниқлаган. У ўғирлик вақтида маст ҳолатда бўлган 32 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.