Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда ер учун 840 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

Тошкентда ер учун 840 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда мурожаатчидан 840 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди.

1970 йилда Хоразм вилоятида туғилган, қурилиш моллари савдоси билан шуғулланувчи шахс ёрдам сўраган фуқарога Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги 9 гектарлик нотурар жой майдонининг 4 гектарини турар жой қуриш мақсадида ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун Давлат кадастрлар палатасида юқори мансабли танишлари борлигини айтади.

Натижада ушбу шахс мурожаатчидан аввал 100 минг, сўнгра 740 минг доллар пул талаб қилиб келаётгани аниқланади. ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда гумонланувчи 100 минг доллар миқдорида пора олаётганда ушланди.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари бўйича тергов жараёнлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:54 12.10.2026. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!