Ҳодиса Мирзо Улуғбек туманидаги Тоҳир Малик ва Султония кўчаларида кузатилган. Шу сабабли эскирган қувурларни янгилаш зарурати юзага келди, деб хабар бермоқда “Ҳудудгаз Пойтахт”.
Масъул муҳандиснинг Sputnik'га айтишича, жараён давомида аҳоли газсиз қолмаган — ишлар газ босимини пасайтириш орқали амалга оширилмоқда.
Ер остидан жами 850 метр қувур олиб чиқилган. Ҳозирга қадар 800 метр қувур таъмирланиб, иккита янги герпа ўрнатилган. Қолган 50 метр устида эса ишлар иккинчи кун давом эттирилиши маълум қилинди.