Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Cobalt” ва “Changan” русумли автомашина ҳайдовчилари олган тан жароҳати туфайли биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича шу йилнинг 3-октябрь куни соат 19:40 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчаси 128-уй қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган “Changan” русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган Cobalt русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.