Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда бозорлар ва савдо комплекслари хатловдан ўтказилади

Тошкентда бозорлар ва савдо комплекслари хатловдан ўтказилади


Пойтахтдаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолати, мол-мулки ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилади. Бу ишлар Тошкентни 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чоралари доирасида амалга оширилиши маълум қилинди.

Хатловда бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари, мол-мулк ва мулкдорлар рўйхати, ҳудудлар чегаралари, муҳофаза зоналари ҳамда мавжуд чекловлар ўрганилади. Солиқ, мажбурий тўловлар ва бошқа қарздорликлар ҳам таҳлил қилинади.

Бозор ва савдо комплекслари ҳудудидаги ноқонуний қурилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Натижалар асосида активлардан самарали фойдаланиш, жумладан, тегишли бошқарув органлари қарорларига мувофиқ оммавий савдоларга чиқариш бўйича таклифлар тайёрланади.

Ишларда Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, туман ҳокимликлари, солиқ органлари, Муниципал активларни бошқариш маркази ва «Тошкент Инвест компанияси» АЖ иштирок этади.

Киритилди: 16:45 23.10.2026. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!