Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини аниқлаш тизими йўлга қўйилади

Тошкентда биометрик маълумотлар асосида инсон юзини аниқлаш тизими йўлга қўйилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сессияда депутатлар Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Шавкат Файзиевнинг “Биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилиш тизимининг лойиҳа концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ахборотини муҳокама қилишди.

Мутасаддининг таъкидлашича, аҳоли саломатлиги ва жамоат тартибини сақлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашда ушбу тизимнинг аҳамияти катта. Шу боис, биометрик маълумотларга асосланган юзни аниқлаш ва назорат қилишнинг комплекс тизими яратилмоқда.

Натижада жамиятда кўплаб муаммоларга ечим топилади. Жумладан, илғор технологиялар асосида хавфсизлик таъминланади, ижтимоий объектлар, жамоат жойларида назорат ва тезкор ахборот тизими такомиллаштирилади, биометрик маълумотлар базасига асосланган назоратни кучайтириш механизми жорий этилади, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга эришилади. Шунингдек, аҳоли саломатлигини таъминлаш, хусусан, вирусли, юқумли касалликлар тарқалиши, жиноятчилик ва терроризм каби хавф-хатарларнинг олди олиш йўналишидаги ишларга катта ёрдам бўлади.

Киритилди: 13:09 23.08.2022. Ўқилди: 2143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!