Тошкентда айрим кўчалар 4 ойга ёпилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг фармойишига кўра, Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон шоҳ кўчаси бўйлаб “CAEX" савдо кўргазмалар уйидан “Янги Ўзбекистон” боғининг кириш қисмигача бўлган ҳудудда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Маълум қилинишича, Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ер ости туннели қурилиши бошланиши режалаштирилган.
Хабарда қайд этилишича, мазкур йўл қисми жорий йилнинг 12 апрелидан 1 сентябргача ёпилади.