Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январьдан бошлаб, автобуслар салонида нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилди!!!
Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар жойланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Транспорт вазирлиги ўз вақтингизни ва маблағингизни тежаш учун автобусларда йўл ҳақини 1700 сўм эвазига электрон тўлов турлари, яъни:
🔵Банк карталари,
🔵Мобил иловалар ҳамда
🔵АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга оширишингизни тавсия қилади.