Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда "Audi" "Nexia-1" билан тўқнашди

Тошкентда "Audi" "Nexia-1" билан тўқнашди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қимматбаҳо эканлиги айтилаётган "Audi" автомобили ва "Nexia" ўртасида даҳшатли автоҳалокат содир бўлгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 7 сентябрь куни тахминан соат 10:20 ларда пойтахтнинг Учтепа туманидаги Каттақани кўчасида содир бўлган. 1974 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги "Audi" русумли (давлат рақами 01 039 PJA) автомобиль ва 1953 йилда туғилган У.С. бошқарувидаги "Nexia-1" русумли (давлат рақами 01 С 870 ВА) автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Таъкидланишича, айни пайтда ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Тўқнашув натижасида "Nexia-1" русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Киритилди: 23:52 08.09.2022. Ўқилди: 4747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!