Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 9 май куни байрам салюти отилади

Тошкентда 9 май куни байрам салюти отилади

9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб Тошкент шаҳрида байрам салюти отилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби АОКАда ўтказилган брифингда хабар қилди.

Қайд этилишича, вазирлик томонидан сана муносабати билан фронтдан келган мактубларни жамлаган «Аскар мактублари» ҳамда «Ватан фидойилари» китобларининг нусхалари тайёрланган бўлиб, уларни байрам арафасида нашрдан чиқариш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида , «Ватан учун жон фидо қилганлар ёди мангу барҳаёт» номли экспозиция яратилган. Мазкур экспозиция орқали Иккинчи жаҳон урушида бир оиланинг икки ва ундан ортиқ қатнашган фарзандлари ёд этилади.

Маълум қилинишича, байрам салюти пойтахтимизда 9—май куни соат 21:00 атрофида ташкил этилади.

Киритилди: 23:15 06.05.2022. Ўқилди: 3651 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!