Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 5 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Тошкентда 5 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари иштирокида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ўтказилган хатлов жараёнида “зангори ёқилғи”дан ўғринча фойдаланиш ҳолати фош этилди.

Хусусан, туманнинг “Гўзал” МФЙ, Гўзал 1-берк кўчасидаги хонадонлардан бирида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, уйга ёндош ҳудудда жойлашган бинода қандолат цехи ташкил этилгани аниқланди. Ушбу цех лойиҳа-техник ҳужжатларсиз ва газ таъминоти корхонаси билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан, табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб олган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 5 миллиард 22 миллион сўмлик зарар етказилганлиги қайд этилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

Киритилди: 23:37 20.12.2025. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!