Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 300 минг қути тамаки ва 10 мингга яқин телефон мусодара қилинди

Тошкентда 300 минг қути тамаки ва 10 мингга яқин телефон мусодара қилинди
'Қалбаки ҳужжатлар асосида олиб кирилган катта миқдордаги товарлар фош этилди'ning rasmi Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида хориждан Ўзбекистонга қалбаки ҳужжатлар асосида олиб кирилган катта миқдордаги товарлар аниқланди. Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро бошқараётган юк автомобили Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган божхона омборида холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида транспорт воситасида транзит декларацияси ҳамда йўл кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қуйидаги товарлар борлиги аниқланган: 2 490 дона тиббий буюм; 13 794 қути дори воситаси; 880 дона биологик фаол қўшимча; 273 370 қути сигарета ва тамаки маҳсулоти; 3 131 дона электрон сигарета; 8 591 дона уяли телефон аппарати; 19 дона планшет; 52 дона парфюмерия маҳсулоти. Шунингдек, ҳужжатларда кўрсатилган миқдори ва бошқа хусусиятлари амалдаги ҳолатига мос келмайдиган 72 501 дона қурилиш асбоб-ускунаси ҳам аниқланган. Тезкор тадбир давомида мазкур транспорт воситаси эгаси пойтахтда яшовчи, 1978 ва 1995 йилларда туғилган икки нафар фуқаро билан тил бириктириб, ушбу товарларни қалбаки божхона ҳужжатлари асосида қўшни давлатдан Ўзбекистонга олиб киргани маълум бўлган.
Киритилди: Бугун 13:52. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!