Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 19 йил муқаддам аёлга 60 дан ортиқ пичоқ уриб ўлдирган ҳарбий қамалди

A A A
Тошкентда 19 йил муқаддам аёлга 60 дан ортиқ пичоқ уриб ўлдирган ҳарбий қамалди

Тошкентда 43 ёшли фуқаро 19 йил аввал содир этган жинояти учун 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматига таяниб UzNews хабар берди.

Иш материалларига кўра, бундан 19 йил аввал Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган ҳарбий қисмда станция бошлиғи бўлиб ишлаган судланувчи 24 ёшли Р.М. Тошкент шаҳридаги кафеларнинг бирида 19 ёшли Д.Б. (аёл) билан танишиб қолган ва у билан ишқий муносабатда бўлган. Улар ўзаро жинсий муносабатда бўлганидан кейин эркакда ўткир бактериал уретрит ва гjнорея касаллиги борлиги аниқланган.

Шунга қарамай, у Д.Б. билан яқин муносабатларини давом эттириб, кунларнинг бирида эркак аёлдан касаллик юқтириб олганини айтган ва унга хизмати учун 200 минг сўм пул беришдан бош тортган, натижада улар ўртасида низо келиб чиққан.

Эркак аёлнинг ҳақоратли ва беҳаё сўзларига чидай олмай, пичоқ билан унинг юзига, бутун танасига ура бошлаган. Эркак аёлнинг танасига пичоқ билан жами 61 маротаба зарба берган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди (ўта шафқатсизлик билан содир этилган қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди ва унга шу модда билан билан 17 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 10:40 14.06.2024. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!