Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда 160 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди

Тошкентда 160 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди

Пойтахт божхоначилари томонидан 160 минг донадан зиёд пиротехника воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Олдиндан кузатувга олинган “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашинада 4 турдаги, жами 160 262 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:20 15.12.2025. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!