Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 110 мингта уй бузилиши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Тошкентда 110 мингта уй бузилиши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълумот берди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, тармоқларда тарқалган ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни кунларда мамлакатимизда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда.

Ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳужжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, айни вақтда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас.

Фуқаролардан ишончсиз манбалар орқали тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмаслик ва расмий маълумотларга таяниш сўралади. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун эса қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтамиз, — дейилади хабарда.

Киритилди: 16:23 12.06.2025. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!