Кремл бу қарорни бевосита Бразилиянинг Халқаро жиноий судга аъзолиги билан боғлади
"Россия президенти Владимир Путин 6–7 июл кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган BRICS давлатлари етакчилари саммитида видеоконференция орқали иштирок этади", — дея маълум қилди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Бразилия Гааагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) аъзоси ҳисобланади. Ушбу суд 2023 йилда Путинни ҳибсга олиш учун ордер чиқарган эди. Шундан сўнг Путин Рим статутини имзолаган бошқа давлатларга, масалан, Монголияга сафар қилган, бироқ у ерда уни ҳибсга олишга уриниш бўлмаган.
Бироқ Ушаков бу сафар қарорни тўғридан-тўғри Бразилиянинг ХЖСга аъзолиги билан боғлади. "Бу Халқаро жиноий суд талаблари билан боғлиқ маълум қийинчиликларга алоқадор. Айнан шу контекстда Бразилия ҳукумати бизнинг президентимиз ушбу йиғилишда иштирок эта олишини таъминлайдиган аниқ позицияни эгаллай олмади", — дея аниқлик киритди президент ёрдамчиси.
Ушаковнинг сўзларига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, халқаро ҳибсга олиниш ордери мавжуд бўлмаган шахс сифатида, BRICS саммитида шахсан қатнашади.