АҚШ Марказий қўмондонлигининг жанглар давомида етказилган зарарни баҳолашига кўра, на Эроннинг юқори даражада бойитилган урани, на Фордо ва Исфаҳондаги мустаҳкамланган ер ости иншоотлари вайрон бўлмаган – Эрон центрифугаларининг аксарияти бузилмаган, ядровий дастур эса бор-йўғи 1-2 ойга орқага сурилган, деб ёзмоқда телеканал.
Кеча CNN телеканали Эрон билан урушнинг АҚШ ва Исроил томонидан эълон қилинган натижалари бўрттирилгани ҳақида мақола эълон қилди.
CNN сарлавҳасида кўрсатилган тезисга The New York Times, Reuters ва Axios ҳам қўшилди, ва бу Оқ уйда ғазаб бўронини келтириб чиқарди, улар бу хабарларни ёлғон ва Трампни обрўсизлантиришга уриниш деб атади.
Шунингдек, кеча Доналд Трамп оммавий ахборот воситалари ёлғон гапиради ва ҳақиқий вазиятни билмайди деб бир нечта баёнотлар берди.