Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Месси қаттиқ танқид қилинди!

Месси қаттиқ танқид қилинди!

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Жером Ротен Лионель Мессини кескин танқид қилди.

Аввалроқ аргентиналик футболчи "ПСЖ"даги фаолияти давомида бахтли бўлмагани ҳақида гапирганди.

"У "ПСЖ"ни танқид қилди, аммо айнан "ПСЖ" уни қутқариб қолди. Месси "Барселона"дан кетганида, фақат "ПСЖ" унга катта маош ва юқори даражадаги ўйин таклиф қила олди, бу эса унга жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга ёрдам берди.

Нега шикоят қиляпсан? Нега клуб мени ҳурмат қилмади, деяпсан? Сен бу ердаги одамларни ҳурмат қилармидинг? У ҳеч кимни, айниқса, французларни ҳурмат қилмасди. Ҳозир у АҚШдан туриб "ПСЖ" ва Франция ҳақида жуда дадил гапирмоқда. Унинг бахтиёр бўлмагани ҳақидаги ҳикояси... Унинг қаерда яшаганини биласизми? 500 квадрат майдонга эга уйда, ҳамма нарсадан тўлиқ ҳимояланган ва болалар учун хусусий мактаб мавжуд. Бизни сенинг бахтсизлигингга ишонишга мажбурлаш керак эмас," - деди Ротен RMC Sport дастурида.

Киритилди: 17:55 25.06.2025. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!