"Украина Россия билан ҳарбий можародан ғалаба билан чиқа олади", — дея фикр билдирди NATO"нинг Европадаги бирлашган кучлари янги бош қўмондони, АҚШ Қуролли кучларининг Европа қўмондонлиги раҳбари генерал Алексус Гринкевич Қўшма Штатлар Сенатидаги эшитувлар чоғида.
"Менимча, Украина бу урушда ғалаба қозона олади. Ватанингиз хавф остида бўлганида, шундай жасорат ва матонат билан курашасизки, бизнинг буни тасаввур қилишимиз қийин, чунки биз ҳеч қачон бундай вазиятда бўлмаганмиз", — деди генерал.