Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 100 миллион доллар инвестиция ҳисобига "Сингапур таълим шаҳри" қурилади

Тошкентда 100 миллион доллар инвестиция ҳисобига "Сингапур таълим шаҳри" қурилади

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Сингапурнинг Kinder World International Group компанияси ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги учта меморандум имзоланди. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

Меморандумлар Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълим тизимини ислоҳ қилишга комплекс кўмаклашиш мақсадига йўналтирилган бўлиб, Тошкентдаги ўқув муассасаларида Сингапур таълим тизимини фаол жорий этишни назарда тутади.

Ўзаро келишувга мувофиқ, Kinder World International Grouр билан ҳамкорликда Тошкентда 50 гектар майдонда 100 миллион AҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига "Сингапур таълим шаҳри" қурилиши лойиҳаси амалга оширилади. Қўшма лойиҳаларнинг яна бири, пойтахтда мактабгача таълим муассасасини қуришни назарда тутган. Унга кўра, 1 гектар майдонда 600 нафар болага мўлжалланган болалар боғчаси барпо қилинади. Бунинг учун Kinder World International Grouр компанияси томонидан 6 миллион AҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция киритилади. Халқаро мактабни қуриш бўйича лойиҳага эса 20 миллион AҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш белгиланган. Бунинг учун шаҳримизда 5 гектар ер майдони ажратилади ва унда 2 000 нафар ўқувчига мўлжалланган ўқув маскани бунёд этилади.

Киритилди: 22:45 25.08.2019. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!