Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Тошкент йўлбарси”: афсонавий ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев 72 ёшга тўлди

“Тошкент йўлбарси”: афсонавий ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев 72 ёшга тўлди

Ўзбек ва жаҳон боксининг афсоналаридан бири, “Тошкент йўлбарси” номи билан донг таратган Руфат Рисқиев бугун 72 ёшга тўлди.

Руфат Асадович Рисқиев 1949 йил 2 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1974 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси бўлиб тарихда қолди. Шунингдек, Руфат Асадович 1976 йилги Олимпия ўйинлари финалчиси ҳам экани яхши маълум. 2019 йилдан эътиборан бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев совринини топшириш жорий этилди.

Руфат Асадович ўзбек боксига тамал тошини қўйган инсонлардан бири ҳисобланади.

Руфат Рисқиевнинг кўп йиллик меҳнатлари давлат томонидан муносиб тақдирланган бўлиб, ўтган йил йили президент томонидан “Дўстлик” ордени тақдим этилган.

Киритилди: 17:23 02.10.2021. Ўқилди: 2298 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!