3 декабрдан Тошкент — Хўжакент — Тошкент йўналишида янги тезюрар электропоезд иш бошлайди. «Ўзтемирйўлйўловчи» қатнов жадвали ва нархлари ҳақида маълумот берди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» 3 декабрдан Тошкент ва Хўжакентни боғлаш учун яна бир тезюрар электропоезд қўйилишини маълум қилди.
Хабарга кўра, «тез, қулай ҳамда замонавий жиҳозларга эга» электропоезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
7201-сонли — Тошкент-06:18 — Хўжакент-07:42
7202-сонли — Хўжакент-08:02 — Тошкент-09:17
7203-сонли — Тошкент-12:53 — Хўжакент-14:03
7204-сонли — Хўжакент-14:33 — Тошкент-15:48
7205-сонли — Тошкент-18:10 — Хўжакент-19:20
7206-сонли — Хўжакент-19:45 — Тошкент-21:03
Тошкент бўлинмасининг ягона ҳудуд чипта нархи 20 000 сўм, болалар учун эса 11 500 сўм этиб белгиланди.
Одатдаги жадвал асосида қатнаб келаётган электропоездларнинг қатнов вақтлари ўз ўрнида қолади ва жадвал асосида қатновларини давом эттиради.