Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган фуқаролар учун имкониятлар яратилмоқда

Тошкент халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган фуқаролар учун имкониятлар яратилмоқда

Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозларни ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда “UZBEKISTAN AIRPORTS” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахт аэропортининг учиб келиш ва учиб кетиш заллари кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар учун қулай муҳитни ташкил этиш учун тифлотехник воситалар, барча тоифадаги ногиронлар фойдаланиши мумкин бўлган ахборот воситалари (Брайл алифбоси, аудиоёзувлар, кўриш ва эшитиш қобилияти заифлар учун махсус воситалар, сурдо-таржимон, махсус видеолар учун экран), тактил пиктограммалар ва индикаторлар, товуш ва тактил мимик диаграммалар, шунингдек, ёрдам чақириш тугмалари билан жиҳозланмоқда.

Тактил ер белгилари пассив техник сигнализация воситалари бўлиб, хавфсиз йўналишларни, уларнинг бошланғич нуқталарини ва йўналишнинг ўзгаришини кўрсатиш, шунингдек, кўриш қобилияти заиф одамларни терминаллар ва унинг атрофидаги йўналишлардаги тўсиқлар ва хавфли жойлар ҳақида огоҳлантириш учун қўлланилади. Аэропорт терминалларига кириш жойларида ёрдам чақириш тугмалари ҳам ўрнатилади – имконияти чекланган йўловчилар ёки қўшимча ёрдамга муҳтожлар йўловчиларга керакли ёрдамни кўрсатиш учун зарур жиҳозлар (ногиронлар аравачаси, замбил ва бошқалар) билан қуролланган аэропорт ходимларини чақиришлари мумкин бўлади.

Киритилди: Бугун 11:05. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!