Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Тошкент" халқаро аэропорти"да Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди

"Тошкент" халқаро аэропорти"да Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Бу ҳақда "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 17 сентябрь куни "Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" чегара-божхона пости ходимлари томонидан "Екатеринбург-Тошкент" йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг 1 дона яшил рангли йўл сумкаси тегишли тартибда текширилди.

Натижада сумка ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона "STALKER" пневматик тўппончаси ҳамда 860 дона ўқлар борлиги аниқланди.

Киритилди: 13:20 17.09.2024. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!