Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятидаги йирик темирйўл чорраҳаларига фотофиксация ускуналари ўрнатилади

A A A
Тошкент вилоятидаги йирик темирйўл чорраҳаларига фотофиксация ускуналари ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 9та темирйўл чорраҳасида фото- ва видеофиксация қурилмалари ўрнатилади. Бунда аҳоли гавжумлиги, асосий чорраҳа экани, тезюрар электропоезд ҳаракатланиши эътиборга олинади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ KUN.UZ’га маълум қилди. Шу муносабат билан ЙҲХБ бошлиғи полковник Шавкат Умаров ва Бошқарманинг йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат этиш бўлими бошлиғи майор Эркин Раҳмонбердиев Россияга хизмат сафари чоғида айни шу масалада россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилиш масалаларини ўрганишди. 

Ушбу хизмат сафаридан кўзланган асосий мақсадлардан бири Тошкент вилояти ҳудудида “Афросиёб” тезюрар электропоезди ҳаракатланадиган 9 та темирйўл кесишмаларида содир этилаётган қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд қилувчи махсус фото ва видео техникаларини ўрнатиш ҳамда уларни онлайн режимида ҳайдовчиларга юбориш тизимини йўлга қўйишдир.

Шунингдек, келгусида шаҳар-туман марказларидаги аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, парклар, автошоҳбекатлар, бош бекатлар, кўнгилочар масканлар атрофида содир этилаётган қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд қилувчи фото ва видеотехникаларни ўрнатиш ишлари ҳам режалаштирилган.

kun.uz

Киритилди: 17:18 06.06.2018. Ўқилди: 1813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!