Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида "Ягона буюртмачи хизмати" ДМ бош юрисконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилоятида "Ягона буюртмачи хизмати" ДМ бош юрисконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2024 йил декабрь ойида Тошкент вилояти Бекобод туманида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича прокуратура томонидан қурилишга оид текширув ишлари олиб борилганда, 176 млн сўмлик камомад аниқланади ва қурилишни амалга оширган МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатли тафтиши тайинланади.

Бундан бохабар бўлган, Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" давлат муассасаси бош юрисконсульти ўзининг мансабдор танишлари орқали тафтиш текшируви натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8400 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош юрисконсульт келишилган пул маблағини олган вақтда ушланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:00. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!