Бугун 16 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди (видео)

Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди (видео)

⚡️Бугунги кунда дунё миқёсида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли кўринишларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Шу боис, мамлакатимизда бу турдаги жиноятларга барҳам бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

➡️Жумладан, олдиндан кузатувга олинган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс муқаддам қўшни республикадан контрабанда қилинган 5 кг 160 гр “опий” моддасини Тошкент вилоятининг Бўка туманидан олиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:07. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!